Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев ўзбек космонавти Россия ракетасида космосга парвоз қилишига умид билдирди
Фото: EPA
Ўзбекистон ўз вакили яқин вақт ичида Россия ракетасида космосга парвоз қилишини кутмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан музокаралар якуни бўйича маълум қилди.
«Умид қиламанки, Ўзбекистон вакили яқин вақт ичида Россия ракетасида космосга парвоз қилади», - дея президентнинг сўзларини келтиради ТАСС.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин Ўзбекистон Россиянинг ишончли иттифоқчиси эканини таъкидлаганди.
Владимир Путин давлат раҳбарига таклиф учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон Россиянинг ишончли иттифоқчиси, стратегик шериги эканини таъкидлади.
Президентнинг Россияга ўтган йилги давлат ташрифидан кейин икки томонлама муносабатларнинг ҳамма соҳаларида асосли ўзгаришлар бўлганини, Россия мамлакатимиз билан ҳамкорликни бундан буён янада ривожлантириш ниятида эканини қайд этди.
Мавзуга оид
17:56 / 04.04.2026
Россияда нақдсиз тўловларда оммавий узилиш кузатилди. Бу VPN'ларни блоклашга уриниш билан боғланмоқда
09:50 / 04.04.2026
Украинага кучли зарбалар: қурбонлар сони камида ўн кишига етди
10:35 / 03.04.2026
Россияда жазо ўтаётган 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик қайтарилиши мумкин
09:04 / 03.04.2026