Россия Ўзбекистонга энергетика бўйича таклиф билан чиқди
Россия президенти Ўзбекистонга Марказий Осиёда энергетик ҳалқа яратиш бўйича таклиф берди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон-Россия музокаралари якуни бўйича журналистларга хабар қилган.
«Ўзбекистонлик ҳамкорларга минтақа давлатларининг энергетика тизимларини бирлаштирадиган Марказий Осиё энергетик ҳалқасини шакллантириш бўйича аниқ таклифлар берилди», - деди Россия етакчиси.
Бугун Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Ўзбекистондаги биринчи АЭС қурилишига старт берди.
«Умумий қуввати 2.4 мегаватт бўлган АЭС иккита энергоблоки нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақанинг энергетика барқарорлигига ҳисса қўшиш имконини берадиган, ҳам Ўзбекистондаги, ҳам Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларидаги истеъмолчиларга етказиб берилиши режалаштирилган арзон ва тоза электр энергиясини ишлаб чиқариш имконини беради», - дея таъкидлаб ўтди Путин.
«АЭС қурилишида энг илғор технологиялар, иқтисодий жиҳатдан самарали ва ишончли муҳандислик ечимлари қўлланилади, хавфсизликнинг энг юқори стандартлари ва экологик талабларга риоя этилади», - деди у.
Мавзуга оид
22:15 / 12.11.2024
ОАВ: Путин Трампнинг инаугурациясигача Курскни қайтаришни буюрди
13:11 / 12.11.2024
Сиёсатшунос Галлямов: Трамп Путин учун тузоқ қўймоқда
09:58 / 12.11.2024
Путин Курск областини Трамп инаугурациясигача қайтармоқчи
22:35 / 11.11.2024