Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи рақамларда
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан жорий йил 18-19 октябрь кунлари Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келди.
Ташриф асносида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 20 та ҳужжат имзоланди.
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Ўзбекистондаги биринчи АЭС қурилишига старт берди. Ушбу станция ҳар бири 1200 мегаватт қувватга эга иккита, “3+“ авлодига мансуб энг замонавий ва хавфсиз энергия блокидан иборат бўлади. Атом электр станциясининг ишга туширилиши натижасида катта миқдорда табиий газ иқтисод қилинади, атмосферага карбонад ангидрид чиқарилиши йилига 14 миллион тоннагача, азот оксидлари чиқарилиши 36 минг тоннага камаяди.
Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи муносабати билан Тошкентда икки томон ишбилармон доиралари иштирокида “Ўзбекистон-Россия” ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ўтказилди. Россия ҳудудлари, етакчи компания ва саноат корхоналари раҳбарлари – жами мингдан зиёд киши иштирок этган форум натижаларига кўра, умумий қиймати 27,1 миллиард долларга тенг 785та икки томонлама битимлар ва меморандумлар имзоланди.
Хусусан, савдо-иқтисодий соҳада 1,76 млрд долларлик 600 битим, инвестиция соҳасида 25,3 млрд долларлик 185 келишув имзоланган.
Эришилган келишувлар эвазига Ўзбекистон ва Россия вакиллари иштирокида 79та қўшма корхона ташкил этилади, 23та янги савдо уйи очилади ва Ўзбекистонда 20та улгуржи савдо марказлари тузилади.
Шунингдек, тармоқлар соҳалардаги ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон ва Россия корхоналари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича 1,2 миллиард долларлик 242та шартнома ва долларлик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича 1,4 миллиард 136та шартнома имзоланган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг маълум қилишича, ҳисоб-китобларга кўра, жорий йилда товар айирбошлаш ҳажми 6 миллиард долларга етади. Яқин йиллардаги вазифа савдо айланмасини 10 миллиард долларга етказилади.
Икки мамлакат олий таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида ўтган “Янги иқтисодиёт учун янги кадрлар” мавзуcидаги биринчи Таълим форумида таълим ва фан соҳаларидаги ҳамкорлик, жумладан, мамлакатда Россиянинг етакчи олий ўқув юртлари филиалларини очиш тўғрисида 100дан ортиқ келишув имзолангани қайд этилди.
Форумда Россиянинг 82та ва Ўзбекистоннинг 80та олийгоҳи ректорлари қатнашди.
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ҳамда ушбу давлат делегацияси ташрифи ҳамда унинг доирасидаги тадбирларни ёритиш учун Россия Федерациясидан 27 оммавий ахборот воситаси ўзининг 100га яқин журналист ҳамда техник ходимлари билан иштирок этди. Шунингдек, 10 губернаторнинг ахборот хизмати вакиллари қатнашиш истагини билдирган бўлса, Ўзбекистонда доимий аккредитациядан ўтган 31 журналист ҳам бу жараёнларни ёритишда қатнашди.
Бундан ташқари, маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг 150га яқин вакиллари ҳам тадбирларни ёритишда иштирок этди.
Мавзуга оид
23:22 / 22.11.2024
КХДР ўз аскарларини Украина урушига юборгани эвазига Россиядан ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини олган
21:54 / 22.11.2024
«Крепкий орешник»: Путин тутиб қолиш имконсиз эканини айтган янги ракета ҳақида нималар маълум?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
20:12 / 22.11.2024