Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти ҳузуридаги “Республика термитларга қарши курашиш маркази”ДУК фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, Иқтисодиёт вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Маданият вазирлиги ва “Ўзагрокимёҳимоя” АЖнинг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти ҳузуридаги “Республика термитларга қарши курашиш маркази” давлат унитар корхонасининг фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилиниши мумкин.
Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифа ва функциялари қаторидаги фаолиятининг муҳим йўналишлари этиб белгиланади:
Республикада аҳоли турар жойлари, табиий ва тарихий обидалар, стратегик объектлар ҳамда иншоотлар ва очиқ ер майдонларида термитларига қарши заҳарли ем-хўракларини яратиш юзасидан фундаментал, амалий ва инновацион илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш;
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Зоология институти ёки бошқа ташкилотлар томонидан яратилган термитларга қарши курашиш воситаларининг биологик самарадорлигини ўрганиш, тегишли хулосалар тақдим этиш;
ем-хўрак ишлаб чиқариш технологияси ва уни қўллаш усулларини доимий равишда такомиллаштириб бориш ва амалиётга жорий этиш;
термитларга қарши курашиш учун яратилган янги воситаларнинг иқтисодий ва биологик самарадорлигини ошириш, амалиётга жорий қилиш, термитларга қарши курашиш юзасидан услубий қўлланмалар, тавсиялар, йўриқномалар ишлаб чиқиш ҳамда патентга талабнома тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари ва “Ўзагрокимёҳимоя” АЖнинг ҳудудий филиалларининг буюртмасига биноан термитларга қарши ем-хўракларни шартнома асосида тайёрлаб бериш;
зарур ҳолларда жисмоний ва юридик шахслар билан шартнома асосида термитларга қарши курашиш ишларини амалга ошириш;
термитларни ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш мақсадида марказ ходимларини хорижий давлатларнинг нуфузли илмий марказларида малакаси оширилишини таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг:















