Қошиқчи иши. Меркель баёнот берди
Германия канцлери Ангела Меркелнинг маълум қилишича, айни дамда Саудия Арабистонига қурол экспортини давом эттириш мумкин, деб ҳисобламайди. Бу ҳақда у матбуот анжуманида айтиб ўтди, дея хабар беради Reuters.
Бундай қарор саудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши билан боғлиқ. Унинг сўзларига кўра, Германия ҳукумати қотилликни қоралайди. Меркель, шунингдек, воқеанинг барча тафсилотларини аниқлаштиришга чақирди.
«Қурол-яроғ экспортига келадиган бўлсак, уни ҳозирги шароитда амалга ошириш мумкин эмас», - дея қўшимча қилиб ўтди Германия канцлери.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони бош прокурори саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлими ҳақида маълум қилганди.
Мавжуд маълумотларга кўра, Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консуллигида жанжал юз берган, бу муштлашувга олиб келган, сўнг Қошиқчи ҳаётдан кўз юмган.
Мавзуга оид
23:02 / 01.12.2022
Шолц Бундесверда ўқ-дори танқислиги юзага келганини тан олди
07:20 / 30.11.2022
Германия Украинага 65 миллион евро ва генераторлар ажратади
12:03 / 26.11.2022
Германияга Россия визасига эга ноқонуний муҳожирлар оқими кескин ошди
08:14 / 25.11.2022