Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони журналистнинг ўлдирилишини «жиддий хато» деб атади
Саудия Арабистони Истанбулдаги ўз консуллигида журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишини «катта ва жиддий хато», деб атади. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр Fox телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
«Бу назорат қилинмаган амалиёт эди. Бу шундай амалиётга айландики, натижада бир неча киши ўз лавозим ваколатини суиистеъмол қилди. Улар консулликда Жамол Қошиқчини ўлдириб, хато қилишди ва буни яширишга уринишди», - дея айтиб ўтди у.
Жубайрнинг айтишича, Ар-Риёд Саудия Арабистони фуқароси ва АҚШ резиденти Жамол Қошиқчи қандай ўлдирилгани ҳамда унинг жасади қаерда эканини билмайди. Шунингдек, унинг айтишича, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ҳодисага алоқадор эмас.
Saudi Press Agency’нинг якшанба куни хабар беришича, подшоҳ Салмон ва шаҳзода Муҳаммад Қошиқчининг ўғли Салоҳ билан телефон орқали боғланишган ҳамда унга таъзия изҳор этишган.
Саудия Арабистони ТИВ раҳбари Қошиқчининг оиласига якшанба куни таъзия билдирди. «Афсуски, катта ва жиддий хатолик юз берди. Барча айбдорлар жавобгарликка тортилади», - деди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони Қошиқчининг ўлимини тасдиқлаганди.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026