НАТО бош котиби: барча муаммо Россиянинг ўзини тутишида
НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг маълум қилишича, альянс бўйича барча иттифоқчилар фикрича, Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш бўйича битим билан боғлиқ муаммо АҚШ эмас, балки Россиянинг ўзини тутишига алоқадордир. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
«Иттифоқчилар Америка Қўшма Штатлари битимга риоя қилаётгани, муаммо эса Россиянинг ўзини тутишида эканини аниқ билдиришмоқда», - деди Столтенберг.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, НАТОдагилар янги совуқ уруш ва қуролланиш пойгасини хоҳлашмайди. Бундан ташқари, унинг айтишича, Россияда янги ракета ишлаб чиқилаётгани муносабати билан альянс бўйича иттифоқчилар ташвишда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Столтенберг НАТОнинг Европада ядро қуролини жойлаштириш бўйича режалари ҳақида гапирганди.
Мавзуга оид
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
01:18 / 10.11.2024
Россиялик ўқитувчилар «НАТОдан ҳимояланиш учун» фолгадан қалпоқлар ясади
10:09 / 09.11.2024