Жаҳон | 16:17 / 27.10.2018
46123
2 дақиқада ўқилади

Тожикистондаги террорчилар гуруҳи бошлиғи нима учун хорижлик сайёҳларга ҳужум қилишганини айтди

Фото: AP/ Zuly Rahmatova

Тожикистон олий суди хорижлик велосайёҳларга уюштирилган суиқасд бўйича 17 нафар шахсга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқишни бошлади.

Суд мажлисида Ҳусайн Абдусамадов велосайёҳлар Сурия ва Ироқдаги “Ислом давлати” гуруҳига қарши курашаётган АҚШ ва Европа давлатлари фуқаролари бўлганлиги учун уларга ҳужум қилишганини айтган. Абдусамадовнинг сўзларига кўра, уларга қори Носир исмли шахс ва МДҲ давлатларида терактлар уюштириш бўйича “вакил” -  доғистонлик Нухас исмли кўрсатма берган. 

Ҳусайн Абдусамадов

Айни пайтда Фарҳор туманида яшаган Носирхўжа Убайдов Интерпол томонидан қидирилмоқда. 

Навбатдаги суд мажлиси 29 октябрь куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 29 июль куни Тожикистондаги Хатлон вилоятининг Данғара туманида автомобиль бостириб бориши натижасида мамлакатда велосипедда сайр қилиб юрган тўрт нафар хорижлик: икки нафар АҚШ ҳамда Нидерландия ва Швейцария фуқаролари ҳалок бўлганди. 

Фото: AP/ Zuly Rahmatova

Тожикистон бош прокуратураси сайтида берилган баёнотга кўра, хорижлик сайёҳларга ҳужумни хорижда ишлаб чиқилган режа асосида Ислом уйғониш партияси экстремистик-террорчи ташкилоти аъзолари - Панж туманида яшаган Ҳусайн Абдусамадов, Асомидин Мажидов, Зафар Сафаров ва Нурак шаҳрида яшаган Аслиддин ва Жафар Юсуповлар амалга оширишган.

Мавзуга оид