Жаҳон | 09:26 / 29.10.2018
10625
1 дақиқада ўқилади

АҚШда бомбалар юборишда гумонланаётган шахс Трампнинг фаол тарафдори бўлиб чиқди

Фото: AP

Америка Қўшма Штатларида қўлбола портловчи қурилмаларни юборишда гумонланаётган Сизар Сэйак 2017 йилда Қўшма Штатлар президенти Дональд Трампнинг митингида фаол иштирок этган. Бу ҳақда инстаграмда режиссёр Майкл Мур айтиб ўтди.

Таъкидланишича, режиссёр митингни суратга олган ва олинган материал орасида Сэйак Трампнинг бошқа тарафдорлари орасида қўлбола плакат билан тургани тасвирланган кадрлар ҳам мавжуд.

Мурнинг сўзларига кўра, бу видеоматериаллар АҚШ фуқаролари қандай тарзда «ўзларини йўқотгани, ғазабга берилгани ва зўравонликка мойил бўлиб қолганини» тушуниш учун керак эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Обама, Клинтонлар ва CNN’га бомбалар Россия томонидан юборилгани тахмин қилинганди.

Мавзуга оид