Жаҳон | 09:54 / 29.10.2018
18876
2 дақиқада ўқилади

Эксперт «Самарқанд» мажмуаларининг мақсади ҳақида гапирди

Фото: ТАСС

Калининград области ва Россиянинг қатор бошқа минтақалари, шунингдек, Беларусда жойлаштириладиган «Самарқанд» радиоэлектрон кураш мажмуалари (РКМ) ҳақида жуда кам нарса маълум. Ҳарбий эксперт Максим Шеповаленко «Взгляд» газетасига бу воситалар нималар учун мўлжалланган бўлиши мумкинлигини айтиб ўтди.

«Катта эҳтимол билан, «Самарқанд» - бу оператив-стратегик аҳамиятга эга восита. У тактик даражада етказиб бериладиган нарса эмас. Бу, эҳтимол, армия ёки округ даражасидаги воситадир», - дея таъкидлаб ўтди Стратегиялар ва технологиялар таҳлил маркази эксперти, захирадаги иккинчи рангдаги капитан Максим Шеповаленко. 

«Барча РКМ воситалари душманнинг радиоэлектрон воситалари бўйича ишлайди: алоқа воситалари, навигация, радиолокация. Нурланадиган барча нарса - босиб қўйилади», - дея тушунтирди Шеповаленко. 

«Бу УКВ-диапазондаги радиостанцияларни тўсиб қўйиш учун восита эмас. У бирлашган қўмондонлик ҳалқасида душманнинг бошқарув воситалари ва алоқасини босиб қўйиш учун РКМ тизимидир», - дейди эксперт. Унинг таъкидлашича, «Самарқанд» бўйича аниқ тафсилотлар ҳали маълум эмас.

«Умуман олганда, бу қандайдир тактик нарса эмас, балки юқори даражадаги жиддий ўйинчоқдир», - дея ҳисоблайди Шеповаленко.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия мудофаа вазирлиги 13та ҳарбий қисмда, хусусан Калининград областида "Самарқанд" радиоэлектрон кураш мажмуаларини жойлаштириши хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид