Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентга йўловчилар учун 20та янги автобус келтирилди
Самарқанд автомобиль заводи “SAZ LE60” русумли 20та янги автобусларни “Тошшаҳартрансхизмат” АЖга тақдим этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

“SAZ LE60” русумли автобус барча замонавий қулайликларга эга. Унда умумий йўловчилар сиғими 56 кишини ташкил этади. Хусусан, автобусда 25 та юмшоқ ўриндиқлар ва кондиционер мавжуд.

Шунингдек, автоулов имконияти чекланган инсонлар учун автобусга чиқиш ва жойлашишни осонлаштирадиган “книллинг” тизими билан жиҳозланган.
Маълумот учун, Тошкент шаҳрига йил якунига қадар яна 60та янги “SAZ LE60” русумли автобуслар келтирилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 2008-2009 йилларда чиқарилган Mercedes-Benz автобусларидан фойдаланиш тўхтатилганди.
Мавзуга оид
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
18:45 / 27.06.2026