Жаҳон | 08:12 / 30.10.2018
10157
1 дақиқада ўқилади
АҚШда почта орқали бомба жўнатишда гумонланаётган шахснинг режалари аниқланди
Бир неча сиёсатчиларнинг манзилларига бомба юборишда гумон қилинаётган Цезарь Сайок 100 кишидан иборат қурбонлар рўйхатига эга бўлган. Бу ҳақда NBC News хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, Сайок, шунингдек, сиёсатчилар, жамоат арбоблари ва актёрларнинг Интернетдаги фаоллигини ҳам кузатиб борган.
ФҚБ ҳозирда рўйхатдаги барчани топиш ва уларни эҳтимолий хавф ҳақида огоҳлантириш устида ишламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ АҚШдаги зўравонлик Трампнинг сиёсий риторикасини акс эттириши ҳақида хабар берганди.
The Washington Post’нинг ёзишича, Қўшма Штатларда рўй берган сўнгги ҳодисалар АҚШ президенти Дональд Трампнинг риторикасини акс эттиради. Бу у зўравонликка сабаб бўлиши мумкин эмаслигига қарамасдан юз бермоқда.