Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШдаги сайловлардан сўнг фуқаролар уруши хавфи мавжудлиги айтилди
Фото: REUTERS
Ҳарвард университети профессори Нил Фергюсоннинг фикрича, Қўшма Штатларда жамиятда бўлиниш юз бериши ва 2020 йилги президентлик сайловларидан сўнг фуқаролар уруши бошланиши мумкин. У The Sunday Times газетасида эълон қилинган мақолада ўз фикрини билдирди.
Фергюсоннинг фикрига кўра, АҚШда сўнгги пайтларда ички қарама-қаршиликлар ва «маданий тўқнашувлар» кучаймоқда. Тарихчи билдиришича, Интернетнинг Америка сегментида айни пайтда шу йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган конгрессга оралиқ сайловлар яқинлашаётгани туфайли кучайиб бораётган ўзига хос «фуқаролар уруши» кузатилмоқда.
Фергюсоннинг қайд этишича, АҚШ президенти Доналд Трампни танқид қилганларга бомбалар юборилиши - жумладан, улар Қўшма Штатлар собиқ президенти Барак Обама ва президентликка собиқ номзод Ҳиллари Клинтонга жўнатилган - АҚШда фуқаролар уруши ҳақида «янги башоратлар»га асос бўляпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ АҚШдаги зўравонлик Трампнинг сиёсий риторикасини акс эттириши ҳақида ёзганди.
Мавзуга оид
21:32 / 25.04.2026
Уиткофф ва Кушнернинг Эрон билан музокаралар учун Покистонга сафари бекор қилинди
21:06 / 25.04.2026
2 млн доллар – ЖЧ-2026 финалига чипталар астрономик нархларда сотилмоқда
20:02 / 25.04.2026
Politico Рубиони 2028 йилда АҚШ президентлигига номзод деб ҳисобламоқда
19:07 / 25.04.2026