Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанддаги сув тошқини оқибатларига қарши курашилмоқда
Самарқанд вилояти ҳудудида кейинги кунларда кучли ёмғир ёғиши оқибатида Самарқанд шаҳридаги «Ўзбекистон», «Спитаменшоҳ», «Нарпай», «Фирдавсий», «Мирзо Улуғбек» ва «М.Қошғарий» каби кўплаб кўчаларда сув тошқинларини келтириб чиқарган. Шунингдек, ёмғир сувлари шаҳарнинг «Сўзангарон», «Истиқбол», «Зарафшон», «Шаҳробод» ва «Фидокорлар» маҳаллаларидаги кўчалар ва аҳоли хонадонларига оқиб кириш каби ўнлаб ҳолатлар қайд этилиб, фуқароларга бир қатор муаммоли вазиятларни келтириб чиқарган.
Самарқанд вилояти ФВБ «Kun.uz» мухбирига хабар қилишича, ҳолат бўйича вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, тегишли хизматлар билан ҳамкорликда мурожаат қилган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатишиб, юзага келиши мумкин бўлган кўплаб фавқулодда вазиятларнинг олди олинган.


Жумладан, ёмғир сувлари Самарқанд шаҳридаги «Ўзбекистон» кўчасидаги ариқларга сиғмаслиги натижасида 34-умумтаълим мактаби ҳовлисига кирган. Ушбу вазиятда қутқарувчилар томонидан қувурларга тиқилган чиқиндилар тозаланиб, сув йўли очиб юборилган ва хавфнинг олди олинган.


Шунингдек, «М.Қошғарий» кўчасида ҳаракатланиб келаётган «Нексия» русумли, «Рўдакий» кўчасида эса «Дамас» автомашинаси ариққа тушиб кетгани аниқланган.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув отрядининг махсус машинаси ёрдамида ушбу техника воситалари ариқдан чиқариб берилган.
Бундан ташқари, шаҳарнинг «Бирлик» кўчасидаги 1-тор кўча 5-уйда фуқаро Мамадиярова Нигоранинг яшаш хонадонига ёмғир сувлари оқиб кириб, ертўлани сув босган.

Махсус восита ёрдамида оқова сувлари ертўладан чиқариб ташланган ва юзага келиши мумкин бўлган хатарнинг олди олинишига эришилган. «Фидоийлар» маҳалласи 52-уйда яшовчи фуқаро Бегимқулова Фотиманинг уйига оқова сувлари кирган вазиятда қутқарувчилар томонидан жами 6 нафар ёш фарзандлари уй ичидан хавфсиз жойга олиб чиқилиб, болаларнинг хавфсизлиги таъминланган.
Мавзуга оид
19:42 / 19.02.2026
Самарқанд аэропорти Европа ва Марказий Осиёда энг тез ривожланаётган деб топилди
17:51 / 19.02.2026
Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг Самарқанд вилоятида сайёр мажлиси бўлиб ўтди
08:21 / 19.02.2026
Самарқандда замонавий дор йўли қурилиши бошланди
08:51 / 18.02.2026