Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорларга нақд пулсиз ҳисоб-китобларда корпоратив банк карточкаларидан фойдаланишга рухсат берилмоқда
Ўзбекистон Республикаси президентининг “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Президент фармонига кўра, савдо механизмларини янада такомиллаштириш, товар бозорларида соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва харажатларни камайтириш, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2018 йил 1 ноябрдан бошлаб:
- товар-хомашё биржаларига биржада сотиладиган маҳсулотларни сақлаш ва логистика қиладиган шўъба хўжалик бирлашмалари тузиш, шунингдек, ахборот-коммуникация технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ҳуқуқини бериш;
- импорт бўйича олиб келинган юқори ликвидли маҳсулот турлари, эгаларининг хоҳишига кўра, ички бозорда, шу жумладан, биржа савдоларида чекловларсиз сотиш;
- биржа савдоларида юқори ликвидли маҳсулотлар, хомашё ва материалларнинг турларини сотувчи хўжалик юритувчи субъектлар савдоларни, қатъий белгиланган муддатларда ва электрон биржа тизимда аниқ белгиланган навбатда маҳсулотнинг тўлов муддатидан келиб чиққан ҳолда амалга ошириши белгиланмоқда;
2018 йил 1 ноябрдан бошлаб нақд пул тушумини топшириш ва ундан фойдаланишнинг қуйидагиларни:
- энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан ортиқ миқдорда кунлик ўртача нақд пул тушуми бўлган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ёки мустақил равишда топшириш имконияти;
- юқорида кўрсатилган кунлик нақд пул миқдоридан кам ҳажмга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириши имконияти;
- қонунда белгиланган тартибда муқобил инкассация хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар ташкил этиш йўли билан нақд пул тушумини фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг инкассация хизмати орқали топширишни бекор қилиш;
- юридик шахслар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан нақд пулсиз ҳисоб-китоблар (счёт-фактура) корпоратив банк карточкаларидан фойдаланиш орқали олди-сотди шартномаларини тузмасдан амалга оширилишини назарда тутувчи тартибини жорий этиш ҳақидаги таклифларга розилик берилмоқда.
Мавзуга оид
07:50 / 04.05.2026
Ўзбекистонда 100 минг сўмлик банкнотдан энг кўп фойдаланилмоқда
20:38 / 31.03.2026
Москвада 7 ёшли қиз 88 минг долларни ташлаб юборди
13:30 / 12.02.2026
Ўзбекистонда уй-жой ва автомобил хариди 1 апрелдан нақд пулсиз шаклга ўтади
17:52 / 28.07.2025