Спорт | 17:27 / 01.11.2018
13001
1 дақиқада ўқилади

ЕЧЛнинг 2021 йилги финали мезбонлигига даъвогар шаҳарлар эълон қилинди

УЕФА 2021 йилги еврокубоклар финалларига мезбонлик қилишга қизиқиш билдирган шаҳарларни маълум қилди.

Унга кўра, Мюнхен ва Санкт-Петербург Европа Чемпионлар лигасининг 2021 йилги финалини ўзида ўтказиш ниятини билдирган. Якуний заявкалар 2019 йил 15 февралига қадар қабул қилинади.

Фото: UEFA

Европа Чемпионлар лигаси:
Мюнхен (Германия), «Мюнхен Арена»
Санкт-Петербург (Россия), «Санкт-Петербург» стадиони

Европа Лигаси:
Вена (Австрия), «Эрнст Ҳаппел» стадиони
Тбилиси (Грузия), «Динамо Арена»
Севилья (Испания), стадионга аниқлик киритилмаган

УЕФА Суперкубоги:
Минск (Беларусь), «Динамо» стадиони
Хелсинки (Финляндия), «Хелсинки» олимпия стадиони
Белфаст (Шимолий Ирландия), «Уиндсор Парк»
Харков (Украина), «Металист» стадиони

УЕФА аёллар футболидаги Чемпионлар лигаси:
Прага (Чехия), «Эден Арена»
Готенбург (Швеция), «Гамла Уллеви»

Мавзуга оид