Жаҳон | 16:23 / 01.11.2018
15288
1 дақиқада ўқилади

Кремль Порошенко нима учун Украинага қарши санкциялар рўйхатига киритилмаганини изоҳлади

Фото: Сергей Гунеев/РИА «Новости»

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Украина президенти Пётр Порошенко нега ушбу давлатга қарши жорий этилган санкциялар рўйхатига киритилмагани ҳақидаги саволга жавоб қайтарди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Песков сўзларига кўра, давлат раҳбарининг санкциялар рўйхатига киритиш жуда ҳам чегарадан чиқувчи қадамдир.

«Анъанага кўра, президент санкциялар рўйхатига киритилмайди», - дея айтиб ўтди Песков.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ РФ бош вазири Дмитрий Медведев Украина томонидан Россияга қарши жорий этилган санкцияларга жавоб чоралари тўғрисидаги қарорни имзолаганди.

Украина санкцияларига жавобан Россия томонидан жорий этилган чоралар қўлланиладиган шахслар рўйхатида «Батькившчина» партияси ва Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко, амалдаги президентнинг ўғли Алексей Порошенко, Олий рада спикери ва вице-спикери Андрей Парубий ҳамда Ирина Герашченко, шунингдек, Украина бош прокурори Юрий Луценко бор.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид