Жаҳон | 15:40 / 01.11.2018
10040
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: АҚШ Ямандаги урушни тугатиш ниятида

Фото: AFP/Getty Images

Америка Қўшма Штатлари Ямандаги урушга бутунлай якун ясаш ниятида, деб ёзади New York Magazine.

Хусусан, бу ҳафта АҚШ давлат котиби Майк Помпео ва Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис Ямандаги урушни тугатишга чақиришди. АҚШ мудофаа маҳкамаси раҳбарининг сўзларига кўра, «тинч жараёнга нафақат яқин келажакда ҳаракатланиш керак», балки Вашингтон буни яқин «30 кун ичида» қилиши керак, дейилади материалда.

Нашрнинг таъкидлашича, бу Яманда уч йил муқаддам уруш бошланганидан бери у ҳақдаги энг қатъий баёнотдир. Ушбу қадамлар БМТ томонидан «дунёдаги энг ёмон гуманитар инқироз», деб аталувчи Ямандаги урушни тугатишга қаратилган мувофиқлаштирилган турткининг бир қисмидир, деб ёзади NY Mag.

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти аъзолари ўртасида Яман уруши ҳақидаги қатъий сўзлар икки ҳодиса билан изоҳланади: The Washington Post’нинг саудиялик мухолиф журналисти Жамол Қошиқчи ўлдирилиши ҳамда АҚШ конгресси ичида Қўшма Штатларнинг ушбу урушдаги ўрни, шунингдек, очарчиликдан азоб чекаётган аҳоли ва болаларнинг ўлдирилиши масаласи бўйича ўсиб бораётган мухолифат, дея аниқлик киритади нашр.

Хусусан, Саудия Арабистонининг Истанбулдаги элчихонасида Қошиқчининг ўлдирилиши Ар-Риёдга бўлган ишончга путур етказди. Қўшма Штатлар Саудия Арабистони самолётларига ёнилғи етказиб беради ва Саудия подшоҳлигига қурол сотади, бу эса АҚШни Яман инқирози иштирокчисига айлантиради, дея қайд этилади материалда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШдаги сайловлардан сўнг фуқаролар уруши хавфи мавжудлиги айтилганди.

Мавзуга оид