Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия vs Украина. Медведев жавоб чоралари тўғрисидаги ҳужжатни имзолади
РФ бош вазири Дмитрий Медведев Украина томонидан Россияга қарши жорий этилган санкцияларга жавоб чоралари тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда ушбу давлат ҳукумати сайтида хабар қилинган.
«Санкциялар 322 нафар шахс ва 68 юридик шахсга нисбатан қўлланилади. Қарор Украина томонидан Россия фуқаролари ва юридик шахсларига қарши нодўстона ҳаракатлар амалга оширилаётганига қарши курашишга ҳамда икки томонлама алоқаларни нормаллаштиришга қаратилган», - дейилади ҳужжат матнида.
Таъкидланишича, ҳужжатга мувофиқ Россия ҳудудида нақд бўлмаган маблағлар, ҳужжатсиз қимматли қоғозлар ва мулкни блоклашни назарда тутувчи махсус иқтисодий чоралар жорий этилади, шунингдек, Россия ташқарисига маблағларни ўтказиш тақиқланади.
Украина санкцияларига жавобан Россия томонидан жорий этилган чоралар қўлланиладиган шахслар рўйхатида «Батькившчина» партияси ва Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко, амалдаги президентнинг ўғли Алексей Порошенко, Олий рада спикери ва вице-спикери Андрей Парубий ҳамда Ирина Герашченко, шунингдек, Украина бош прокурори Юрий Луценко бор.
Бундан ташқари, рўйхатда Украина ИИВ раҳбари Арсен Аваков, УХХ раҳбари Василий Грицак, Украинанинг АҚШдаги элчиси Валерий Чалий, мамлакат собиқ бош вазири Арсений Яценюк, Украина мудофаа вазирининг ўринбосари Анатолий Петренко, Украина қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Виктор Муженко ва «Донбасс» батальони собиқ қўмондони Семён Семёнченко номи қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко газ ва Россия бўйича баёнот берганди.