Жаҳон | 16:31 / 02.11.2018
16470
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Трамп Хитой бўйича янги топшириқ берди

Фото: REUTERS

АҚШ президенти Дональд Трамп вазирлар маҳкамасига Хитой билан савдо келишуви ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берди. Бу ҳақда Bloomberg хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, Трамп Аргентинадаги G20 саммитида Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан келишувга эришишни режалаштирмоқда. Шу муносабат билан, у асосий вазирларга савдо келишуви учун эҳтимолий шартлар ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берди.

Хабар қилинишича, эҳтимолий битимга Хитой томонининг ташаббуси билан пайшанба куни ўтказилган Цзиньпин ва Трамп ўртасидаги телефон мулоқоти сабаб бўлди. Дональд Трампнинг твиттерда ёзишича, суҳбат «узоқ ва жуда яхши» бўлган. Унинг таъкидлашича, гап асосан савдо масаласи бўйича кечган, аммо президентлар Шимолий Кореяни самарали тарзда муҳокама қилишган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Хитой фуқароларини жосусликда айблаганди.

Мавзуга оид