Трамп Эронни иқтисодий ҳалокат кутаётганлигини айтди
АҚШ президенти Дональд Трамп Эронни иқтисодий ҳалокат кутаётганлигини айтди. Бунинг олдини олишнинг ягона йўли ядровий дастур бўйича Вашингтон билан янги келишув тузишдир.
«Мақсадимиз – режимни аниқ танловни амалга оширишга мажбур қилиш: ёки ўзининг ёвуз ҳаракатини бас қилади ёки иқтисодий ҳалокатга учраш йўлида давом этади», —деди Трамп.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ Эрон билан янги келишув учун ҳар доим очиқ. Трампнинг айтишича, янги келишув «унинг ядровий қуролга эришиш йўлини тўсади, унинг барча ёвуз ҳаракатларига тегишли бўлади ва эронликлар учун муносиб ҳужжат бўлади».
Трамп Эронга қарши янги санкциялар амалга киритилишига уч кун қолганида ушбу баёнотни берди. У бу чекловлар «жафокаш эрон халқига эмас, балки режим ва унинг таҳдидли ҳаракатларига» қарши жорий этилаётганини яна бир бор таъкидлади.
Мавзуга оид
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
08:50 / 05.11.2024
WSJ: Эрон армия иштирокида Исроилга «кучли» ҳужум тайёрламоқда
21:37 / 31.10.2024