Хитойнинг Ланьчжоу провинциясида 26та автомобиль иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ўн тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимиятга таяниб Синьхуа агентлиги хабар берди.
Шунингдек, 27 киши жароҳатлангани айтилмоқда. Хабар қилинишича, ҳодиса Ланьчжоу — Хайкоу шоссесида юз берган. Юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида 26та автомобиль тўқнашуви содир бўлган.
Воқеа жойига қутқарувчилар етиб борган.

















