Спорт | 18:47 / 04.11.2018
22714
1 дақиқада ўқилади

Оғир атлетика. Ўзбекистон жаҳон чемпионатидаги илк медални қўлга киритди

Фото: МОҚ

Ашхобод шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. 

Бугун, 4 ноябрь куни чемпионатда -67 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган ўзбекистонлик Достон Ёқубов даст кўтаришда 139 кг., силтаб кўтаришда 180 кг. тош кўтарди ва умумий ҳисобда 319 кг. натижа кўрсатди.

Силтаб кўтаришдаги 180кг. натижа орқали Достон Ёқубов иккинчи кўрсаткични қайд этди ва кумуш медалга эга чиқди. Бу медал Ўзбекистон жамоасининг чемпионатдаги илк медали бўлди.

Фото: МОҚ
Фото: МОҚ

 

Мавзуга оид