Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида 3 ва 4-тур учрашувлари плей-офф босқичининг ўзгинаси. Жамоалар икки ҳафта ичида икки учрашув ўтказишади. Сафар ўйинида ютқазган жамоа ўз майдонида реванш олиши мумкин бўлади. Бу ўйинлар кўп жиҳатдан ЕЧЛнинг баҳорги ўйинларида қайси жамоалар қатнашишини ҳал қилиб беради. Сешанба оқшомида бизни қандай интригалар кутмоқда. Қуйида шулар ҳақида сўз юритилади.

Лео Миланда қайтишни амалга оширадими?

Фото: David Ramos/Getty Images

B гуруҳи
«Интер» – «Барселона»
6 ноябрь. Милан. «Жузеппе Меацца» стадиони. Тошкент вақти билан 7 ноябрь куни соат 01.00 (Матч Футбол 1).
Йўқотишлар: Фермален (жароҳат), Месси, Умтити (иккиси – сўроқ остида)
Ҳакам: Марчиняк (Польша)

Лионель Месси 20 октябрь куни «Севилья»га қарши ўйинда ўнг қўлидан жароҳат олиб, майдонни тарк этганида у кейинги 3 ҳафта мобайнида майдонга туша олмаслиги айтилганди. У шундан бери жамоасининг 4та ўйинини, жумладан «Реал»га қарши эл-класико баҳсини ҳамда, ЕЧЛ 3-тури доирасида «Интер»га қарши Барселонада кечган биринчи ўйинни ўтказиб юборди. Бу ўйинларда каталонияликлар ишончли тарзда ғалаба қозонишди - «Интер» 2:0 ҳисобида, «Реал» эса 5:1 ҳисобида мағлуб этилди. Кўк-анорранглилар бу 4 ўйинда битта ҳам очко йўқотишгани йўқ, бу ўйинларни жамоа етакчиси қўли боғлиқ ҳолда трибунада ўтириб кузатди. Аргентиналик футболчи ўтган ҳафта охирида машғулотларга қайтди, шу кунларда унинг Миландаги ўйинда майдонга тушиш-тушмаслиги муҳокама қилинмоқда. 

Айни вақтда тушунмовчилик пайдо бўлган. Хабарларда Месси мураббийга босим ўтказиб, ўзини «Интер»га қарши ўйин қайдномасига киритишга эришгани ҳақида айтилди. 5 ноябрь куни эса «Барселона»нинг твиттердаги саҳифасида бўлажак ўйин учун заявка эълон қилинди - унда Месси йўқ эди. Месси жамоа билан Италияга йўл олган, аммо шифокорлар унинг ўйнашига рухсат беришмаяпти.

Вальверде асосий таркибда Мессини туширмаслиги мумкин, аммо у иккинчи бўлимда, воқеалар ривожига қараб, жамоага ёрдам бериши кутилади.

«Тоттенҳэм» – ПСВ
6 ноябрь. Лондон. «Уэмбли» стадиони. Тошкент вақти билан 7 ноябрь, соат 01:00 (Матч Арена).