13:45 / 08.11.2018
23598

АҚШда «дунёнинг энг тезкор аёли» вафот этди

Фото: Getty Images

Америкалик каскадёр аёл Китти О'Нил 72 ёшида ҳаёт билан видолашди, деб ёзмоқда Washington Post нашри. Китти О'Нил «дунёнинг энг тезкор аёли» сифатида танилган эди. 

Хабарларга кўра, 2 ноябрь куни Калифорния штатининг Юрика шаҳрида пневмониядан вафот этган. Унинг ҳаётдан кўз юмганини маҳаллий дафн этиш бюроси директори Лиза Карлсен тасдиқлаган.

Китти О'Нил Ҳолливуднинг асосий каскадёрлик гуруҳи ҳисобланган Stunts Unlimited жамоасига қўшилган илк аёл эди. У ракета автомобилини соатига 600 миль (тахминан 966 км) тезликда бошқариб, «дунёнинг энг тезкор аёли» номига муяссар бўлган. 

У ўзининг энг машҳур трюкларидан бирини Wonder Woman (Мўъжиза-аёл) телесериалида ижро этган: О'Нил Лос-Анжелесдаги Hilton меҳмонхонасининг 39 метр баландликдаги томидан қулочини кенг ёйган ҳолда сакраган.

Top