Жаҳон | 15:40 / 08.11.2018
47518
1 дақиқада ўқилади

Тожикистондаги қамоқхонада кўтарилган исён вақтида ўлдирилган маҳбуслар сони ошмоқда. Назоратчилардан ҳам икки киши ҳалок бўлган

© РИА Новости / Табылды Кадырбеков

Тожикистон шимолидаги Хўжанд шаҳридаги қатъий тартибдаги ахлоқ-тузатиш колониясида кўтарилган исённи бостириш чоғида 2 зобит - қамоқхона назоратчиси ва милициянинг махсус бўлинмаси ходими ҳалок бўлган, яна 6 киши жароҳатланган. Маҳбуслар орасида ўлдирилганлар сони эса камида 25 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда  РИА Новости Сўғд вилояти куч ишлатар тизимидаги манбаларга асосланиб хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ИШИД аъзоси ҳисобланган маҳбуслардан бири қўриқчилардан бирининг қуролини олиб қўйган ва қамоқхона ходимларига қарата ўт очган, шундан сўнг исён иштирокчилари қамоқхона корпусларидан бирини эгаллаб олган.

«Исён вақтида икки зобит ҳалок бўлди, яна 6 киши жароҳатланиб, шифохонага ётқизилди. Уларнинг ҳаётига таҳдид йўқ», деган агентлик суҳбатдоши.

Манбанинг айтишича, Сўғд вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари Хўжандга кириш ва ундан чиқиш йўлларини жиддий назорат қилмоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид