Вашингтон: Эрон АҚШ санкцияларини «айланиб ўтмоқда»
Эрон ҳукумати Вашингтон томонидан Ислом республикасига жорий қилинган санкцияларни «айланиб ўтиш» учун халқаро денгизда сузиш қоидаларини бузмоқда. Америка ҳукумати расмий Теҳрон шундай қилаётганини гумон қилмоқда. Оқ уй маъмуриятининг Эрон бўйича махсус вакили Брайан Ҳук брифинг чоғида шу ҳақда маълум қилди. Унинг чиқиши давлат департаментининг Twitter саҳифасида эълон қилинган.
Унинг сўзларига кўра, Эроннинг нефть ташийдиган танкерлари, уларнинг жойи ва ҳаракатланиш йўналишини ҳисоблаб чиқиш имкони бўлмаслиги учун транспондерларини ўчириб қўймоқда.
Бунинг натижасида бошқа кемалар уларни «кўрмайди». Бу эса, кемалар тўқнашуви эҳтимолини кучайтиради, алалоқибат экологияга жиддий зарарлар етишига олиб келиши мумкин. Транспондерни ўчириб қўйиш халқаро қоидаларга зиддир.
Эслатиб ўтамиз, 5 ноябрдан АҚШнинг Эронга нисбатан янги жазо чоралари кучга кирди. У Теҳроннинг олтин-валюта захираларини музлатиш, Эрон портларидан фойдаланиш ва нефтини экспорт қилишни тақиқлайди.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024