Истанбул прокуратураси Туркияда фаолияти тақиқланган FETO ташкилотига алоқадорликда гумон қилинган 103 нафар ҳарбий хизматчини ҳибсга олишга ордер берди. Бу ҳақда Haber Turk телеканали хабар берди.

Маълумот берилишича, махсус операция давомида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари улардан 53 нафарини қўлга олган, қолган гумонланувчилар қидирилмоқда.

2016 йил 15 июлда Туркияда бир гуруҳ аскар ва офицерлар давлат тўнтаришини амалга оширишга уринганди. Тўқнашувлар давомида исёнчиларни ҳисобга олмаганда 250 киши ҳалок бўлган, Анқара давлат тўнтаришини ташкил қилишда FETO ташкилотини айблаганди.