Фото: GEW

GEW – бу нима? Глобал Тадбиркорлик Ҳафталиги (GEW) – ҳар йили ўтказиладиган тадбир бўлиб, бутун дунё тадбиркорлари учун янги ғояларни излашда 160та GEN (Глобал тадбиркорлик тармоғи) мамлакатларни бирлаштиради. Ўзбекистонда ҳафталик GEN Uzbekistan, Ёшлар иттифоқи, Халқаро бизнес ва технологиялар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси каби ташкилотчилар кўмагида ва Ground Zero коворкинг ҳамкорлигида иккинчи маротаба ўтказилмоқда. Етук ва ёш тадбиркорлар, молия институтлари, инвесторлар, бизнес уюшмалари, талабалар, фрилансерлар ва бошқа манфаатдор томонларни бир платформада бирлаштириш мақсадида Глобал Тадбиркорлик Ҳафталиги ишга туширилади.

Фото: GEW

GEW доирасида қандай тадбирлар ўтказилади? Глобал Тадбиркорлик Ҳафталиги стартаплар, таълим ва мартаба, молия, аёллар тадбиркорлиги, бизнеснинг кенгайиши ва ўсиши, туризм, маркетинг, ахборот-коммуникация технологиялари каби кўплаб соҳаларни ўз ичига олади. 2018 йил 12 ноябрдан 18 ноябргача тренинглар, тақдимотлар, маҳорат дарслари, концертлар, b2b-учрашувлари, телемостлар, вебинарлар ва турли хил бизнес мавзуларда муҳокамалар бўлиб ўтади.

Фото: GEW

Маърузачи сифатида кимлар сўзга чиқади? - Тадбирларда Ўзбекистоннинг етук тадбиркорлари, хорижий ишбилармонлар, бизнес ва экотизим соҳасидаги мутахассислар, Ўзбекистон ва хорижий давлат идоралари вакиллари, шунингдек халқаро ташкилотлар вакиллари сўзга чиқишади. Хорижий маърузачилар орасида Жозеф Кеннет Зеиглер (Rockstarz Asia (Сингапур)директори), Георгий Цхакайя (GLCC Solutions асосчиси (Грузия), Бобби Хенебри (Henebry Blockchain & Cryptocurrency Consulting, LLC бош директори), Фарис Алами (International Strategic Management бош директори (АҚШ),Сергей Тантушян (Cooperation of Eurasia Partnership Foundation директори (Арманистон), Буке Чухадар (Глобал тадбиркорлик тармоғи (GEN) вице-президенти), Ярослав Романчук («Стратегия» аналитик маркази ижрочи директори, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича президент кенгаши аъзоси (Беларус), Эдуард Якубов (Холон Технология Университети президенти (Исроил) каби бизнесменлар ва бошқалар бор.