Кўр-кўрона парвоз. Boeing 737 йўловчиларига нима хавф солмоқда?
7 ноябрь куни АҚШ фуқаро авиацияси федерал агентлиги B737 MAX самолётларидаги муҳим узатгичлар ишламай қолиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирувчи йўриқнома чиқарди. Унда муаммони қандай аниқлаш ва қандай чоралар кўриш лозимлиги айтилган. Агарда мазкур қурилма ишдан чиқса, самолёт “кўр бўлиб қолиши” ва осмонда йўналишни йўқотиши мумкин. Дунё бўйича юз элликдан ортиқ ана шундай хавфли самолёт парвоз қилади, аммо FAA уларнинг аниқ сони ҳақида маълумот бермаяпти.
Кичкина узатгичнинг катта муаммоси
Самолёт тумшуғининг чап томонида, учувчи кабинаси остида узатгичлар жойлашган бўлади. Улардан бири байроқча ва флюгерга ўхшаб кетади. У ҳужум бурчаги сенсоридир (Angle Of Attack). Муаммо ана шу узатгичда аниқланган. Қурилма самолёт қанотининг қарши ҳаво оқимига нисбатан бурчак ҳолатини аниқлайди. Оддийроқ қилиб айтганда, самолёт тумшуғининг қандай ҳолатда турганлигини.
Агарда узатгичда носозлик бўлса, самолёт аслида бир текисда учаётган бўлса ҳам унинг тумшуғи кўтарилиб ёки тушиб кетмоқда деб ўйлайди. Самолётни текис ҳолатга келтириш учун автопилот ишга тушади. Натижада самолёт аслида текис ҳолатда тургани сабабли лайнер кескин тарзда пастга шўнғийди ёки аксинча тик ҳолда кўтарилади. Ҳар икки ҳолат ҳам хавфли ҳисобланади. Пастга шўнғиса ерга урилиши, тепага кўтарилса двигателлар қуввати йўқолиб, пастга қулаши мумкин.
Индонезиядаги ҳалокат
Ҳужум бурчаги сенсори хавфи ҳақида 29 октябрда Lion Air самолёти ҳалокатга учраганидан сўнг гапирила бошланди. Индонезия компаниясининг Boeing 737 MAX 8 самолёти ҳавога кўтарилганидан 13 дақиқа ўтиб денгизга қулади. Самолётдан фойдаланила бошлаганига эндигина уч ой бўлганди. Унинг бортидаги 189 кишининг барчаси ҳалок бўлди.
Ҳозирда катта эҳтимол билан ҳалокатга ўша узатгич сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Шўнғиш хавфи остида бўлган “Боинг”лар сони нечта?
Бутун дунё бўйича ушбу муаммога 246 та самолёт дуч келиши мумкинлиги ҳақидаги биринчи маълумотни Reuters эълон қилди.
Ҳаво кемалари сертификация хизматининг назорат бошқаруви директори йўриқнома 737–8 ва 737–9 русумли Boeing самолётларига тегишли эканлигини айтган.
Ҳар икки русумдаги самолётларнинг умумий номи Boeing 737-MAX бўлиб, улар икки йил илгари ишлаб чиқарилган. Уларнинг сони 246 та бўлиши мумкин эмас, чунки Boeing маълумотларига кўра, 2018 йилнинг июнига қадар жами 162та самолёт ишлаб чиқарилган.
Мавзуга оид
20:10 / 10.11.2024
ХКСда қолган астронавт кескин вазн йўқотмоқда
00:51 / 06.11.2024
Boeing ходимлари иш ташлашни тўхтатди ва корпорациянинг янги шартларини қабул қилди
21:56 / 23.10.2024
Boeing сунъий йўлдоши космосда парчаланиб кетди
10:20 / 21.10.2024