Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда «Қўштепа 2» ёдгорлигидан топилган ноёб экспонатлар археологик кўргазмаси намойиш этилди
Андижон тарихи ва маданияти давлат музейида Ўзбекистон Фанлар академияси тадқиқотлар институти ва Маданият вазирлиги томонидан «Кўҳна замин дурдоналари» археологик кўргазмаси ташкил қилинди.

Унда Қўрғонтепа тумани, Қорасув массивидаги «Қўштепа 2» ёдгорлигидан топилган ноёб экспонатлар намойиш этилди.
«Ёдгорлик кўп қаватли бўлиб, унинг ҳудудида антик даврдан (милоддан аввалги IV- I асрлар) ўрта асрларгача бўлган турли маданиятлар шаклланиши, тараққиёти ва инқирози акс этган. Бу ерда яшаган Шўрабашот маданияти вакиллари, асосан, ярим ертўла уйларда истиқомат қилишган. Меъморий қолдиқлар таҳлилига кўра, Эйлотон даврига оид пахсали платформа, пол юзаси ва хўжалик ўраси аниқланди.
Ёдгорликда олиб борилган тадқиқот ишлари давомида топилган турли буюмлар экспонат тарзида кўргазмадан ўрин олган», — деди археологик тадқиқотлар институти катта илмий ходими, тарих фанлари номзоди Бахтиёр Абдуллаев.
Археологик кўргазманинг очилиш маросимида қўшни вилоятлар, Қирғизистон тарихчилари, талабалар ва ўқувчи ёшлар иштирок этишди.








Элмурод Эрматов, Андижон
KUN.UZ мухбири
Мавзуга оид
19:01 / 10.05.2026
Андижонда “Ласетти” зовурга тушиб кетди
21:51 / 08.05.2026
Андижонда микроавтобусда 58 нафар болани ташиётган ҳайдовчи аниқланди
09:26 / 01.05.2026
Андижонда ер савдосида гумонланган ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раиси қўлга олинди
17:00 / 28.04.2026