Ушбу қарорга мувофиқ, Ўзбекистон БМТ билан ҳамкорликни янада кенгайтириб, белгиланган муддатга қадар 16 та миллий мақсадларни ҳамда улар билан боғлиқ бўлган 127 та мақсадли вазифаларни амалга ошириши кўзда тутилган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий вакили Ҳелена Фрейзер, Kun.uz мухбири билан суҳбат чоғида, Ўзбекистон ҳукумати томонидан қабул қилинган ушбу қарор ташкилотнинг 2015-йилда эълон қилинган Барқарор Ривожланиш Мақсадларига мос эканлигини таъкидлаб, уларни амалга оширишда икки томонлама ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилганини айтиб ўтди.

Бундан ташқари, суҳбат давомида Орол муаммоси, эркаклар ва аёллар ўртасида ҳуқуқий тенгликни таъминлаш, мамлакатдаги биринчи атом электр станцияси қурилиши, диний эркинликнинг таъминланганлик даражаси ва шу каби бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Youtube'да кўриш

Facebook'да кўриш