ОАВ: Ҳиндистон геосиёсий ва иқтисодий манфаатлари туфайли С-400’ни сотиб олди
Октябрь ойида Ҳиндистон ва Россия РФнинг «Триумф» С-400 зенит ракета мажмуасини 5,43 млрд доллар эвазига етказиб бериш бўйича битим имзолади, бу СССР парчаланиб кетганидан сўнг қурол сотишда рубль эквивалентидаги биринчи энг йирик келишувга айланди, деб ёзмоқда The National Interest.
Хусусан, 6 октябрда эълон қилинган, бешта С-400 ЗРМни харид қилиш бўйича битим натижасида Ҳиндистон Хитойдан кейин АҚШ томонидан санкциялар таҳдидига қарамай, «Триумф» тизимларини сотиб олишга қарор қилган иккинчи давлатга айланади. Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путин ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди тегишли шартномани имзолаганди.
Нашрнинг таъкидлашича, Ҳиндистон ўз қарорида қатор иқтисодий ва стратегик жиҳатлардан келиб чиққан. Биринчи омил шундан иборатки, Ҳиндистон қуролли кучларида совет иттифоқи техникасининг бир қисми бор, шунинг учун рус ҳарбий техникасини Ҳиндистон армияси инфратузилмасига интеграциялаштириш «осон ва арзонроқ», деб ёзади журнал. Геосиёсий жиҳатдан Нью-Деҳли Покистон ва Хитойга қарши икки фронтда уруш олиб бориш таҳдидини босиб туришга интиляпти, дейилади материалда.
Россиянинг С-400 ЗРМ ҳаттоки АҚШнинг F-35’ига ўхшаш бешинчи авлоддаги кўринмас-самолётларга қарши кучли ҳаво мудофааси воситаси ҳисобланади, дея қайд этади нашр.
Таъкидланишича, Вашингтонда Ҳиндистон томонининг С-400’ни сотиб олиш тўғрисидаги қарори ёмон кайфият билан қабул қилинди, бу Қўшма Штатлар ҳамда Россия ўртасида кескинлик ортиб бораётган шароитда санкциялар жорий этилиши бўйича таҳдидларга сабаб бўлди. Битимдан олдинги бир неча ой ичида АҚШ Ҳиндистонни Россия қуролларининг сотиб олиниши «Америка душманларига қарши санкциялар орқали курашиш тўғрисидаги қонун» CAATSA доирасига тушиши мумкинлиги билан огоҳлантирди. Бироқ, ҳозирги вақтда Вашингтон Нью-Деҳлига нисбатан қандайдир чоралар жорий этилиши ҳақида маълумот бермади, дея хулоса қилган журнал.
Мавзуга оид
19:27
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
19:10
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
20:33 / 07.11.2024
Ҳиндистонда уч кун ичида 10 та фил нобуд бўлди
01:52 / 07.11.2024