Шахсий автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш тартибига ўзгартириш киритиш таклиф қилинди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида шахсий енгил автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартибига ўзгартиш киритиш тўғрисида петиция пайдо бўлди.
Маълумки, шахсий автомашиналар, унинг эгаси доимий рўйхатдан ўтган жойдаги ички ишлар органларининг тегишли бўлимлари (ДЙҲХХ) томонидан техник кўрикдан ўтказилади. Аммо бу ҳолат айрим ноқулайликларни келтириб чиқармоқда, дейилади мурожаатда.
Жумладан, баъзи фуқаролар касб тақозоси ёки иш фаолияти сабаб, мамлакатнинг турли ҳудудларида ойлаб, баъзан йиллаб вақтинчалик бўлишига тўғри келади. Бу вақтда ушбу фуқаролар шахсий автоуловларини навбатдаги техник кўрикдан ўтказиш учун доимий яшаш жойига бориб келиши зарур. Бу ўз навбатида, биринчидан, ортиқча сарсон бўлиш, иккинчидан, доимий яшаш жойига бориб келиши учун хизмат ёки иш фаолиятидан вақтинча ажралишига олиб келади. Андижон ёки Тошкентдан Нукус ёки Хоразмга бориб автоуловни техник кўрикдан ўтказиб келиш учун камида 3 кун вақт кетади.
“Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон фуқароларининг автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш, фуқаронинг доимий рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, юртимизнинг барча ҳудудларида амалга оширишга рухсат берилишини таклиф қиламан”, - деб ёзади петиция муаллифи.
Мавзуга оид
10:00 / 17.07.2024
Тадбиркорларга айрим тоифадаги машиналарни техник кўрикдан ўтказиш хизматини кўрсатишга рухсат бериляпти
18:16 / 09.11.2021
Хитойдаги кўргазмада усти бриллиант билан қопланган Porsche автомобили намойиш этилди
17:33 / 10.03.2021
Техник кўрикдан ўтганлик тўғрисида талонларни бериш амалиёти бекор қилинади
18:42 / 02.03.2021