Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинча бўш маблағларни депозитларга жойлаштириш тартиби тўғрисида Низомга ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжатга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 383-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинча бўш маблағларни депозитларга жойлаштириш тартиби тўғрисида низом 18-банди қуйидаги таҳрирда баён қилиниши мумкин:
"18. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар қуйидаги тартибда тақсимланади:
саксон фоизи – олинган даромад суммасига мос равишда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси даромадларига;
йигирма фоизи - Ўзбекистон Республикаси молия тизимини молия тизимини ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасига ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаларига.
Бунда вақтинча бўш маблағларни жойлаштиришдан Ўзбекистон Республикаси молия тизимини ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасига олинган даромадлардан фойдаланиш ҳамда даромадларни Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасига йўналтириш фақат Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг қарори бўйича амалга оширилади".
Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юкланади.













