Ўзбекистон | 17:33 / 13.11.2018
21377
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон 2018 йил бошидан бери Россияга борган меҳнат мигрантлари сони бўйича етакчига айланди

Фото: Иван Секретарев / AP

2018 йил январидан сентябрь ойига қадар Россияга Ўзбекистоннинг 3 миллион 400 мингдан зиёд фуқароси кириб келди, шу жумладан, 1 573 791 киши - меҳнат фаолияти учун. Бу ҳақда «Парламентская газета» «Россия мигрантлар федерацияси» маълумотларига асосан ёзмоқда.

Иккинчи ўринда Тожикистон, у ердан Россияга 1 745 554 киши, шундан 790 116 киши ишлаш мақсадида борди.

Учинчи ўринни Украина эгаллади (Россияга ишлаш мақсадида 347 272 киши борган), тўртинчи ўриндан Қирғизистон (247 658 киши) жой олди.

Хорижий фуқаролар аксарият ҳолларда Москвага ишлаш учун боришади, бу ерда йил бошидан буён 1 249 664 меҳнат мигрантлари рўйхатга олинди. Шунингдек, етакчилар орасида Санкт-Петербург ва Ленинград области (718 567 киши), Москва области - 343 508 киши, Свердловск области бор - 100 485 киши.

Мавзуга оид