Трамп маъмуриятининг раҳбари Меланья Трамп билан юз берган можаро туфайли ишидан айрилиши мумкин
АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уй аппарати раҳбари Жон Келлини истеъфога чиқариш ниятида, дея хабар қилмоқда NBC.
Аниқлик киритилишича, Келлида ҳам президентнинг ўзи, ҳам бир қатор амалдорлар билан ўзаро муносабатлар кескинлашган. Бундан ташқари, биринчи хоним Меланья Трамп ҳам Келлини ишдан бўшатиш талабини қўйгани айтилмоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, Меланья бир неча бор Жон Келлидан ўзининг бир неча ёрдамчиларини маъмуриятдаги лавозимларга тайинлаш ҳақида сўраган, бироқ у тегишли сўровларга ойлаб жавоб қайтармаган.
Бу ҳақда билгач, Трамп дарғазаб бўлган ва Келлидан Меланьянинг одамлари учун жой топиб беришни талаб қилган, сабаби биринчи хоним Оқ уй аппаратида жуда кам ходимларга эга.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп ва Макрон ўртасидаги дўстлик тугагани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
02:48 / 06.11.2024
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26 / 06.11.2024
Трамп атрофида айланаётган Америка сиёсати: нега бундай бўлди?
21:13 / 25.06.2020
Венесуэлада Мадуронинг Трамп билан учрашишга тайёрлиги маълум қилинди
16:04 / 24.06.2020