Жаҳон | 09:05 / 15.11.2018
19499
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ИШИДни мағлуб этиш йўлини топди

Фото: GLOBAL LOOK PRESS

АҚШнинг Сурия бўйича махсус вакили Жеймс Жеффри сўзларига кўра, ИШИД террорчилик гуруҳи устидан ғалаба қозониш учун Эроннинг «роли»ни ўзгартириш ҳамда Сурия президенти Башар Асад режимига таъсир кўрсатиш керак. 

Унинг фикрига кўра, ИШИД устидан ғалабага фақат Сурия режими ва Эрон «роли»да «фундаментал» ўзгаришлар юз берадиган бўлса, эришиш мумкин. Унинг таъкидлашича, бу икки омил террорчилик гуруҳининг «ўсишига» таъсир кўрсатди.

Шунингдек, Жеффрининг эслатишича, Қўшма Штатлар кўп марта Россияни Асад ва Сурия мухолифатини «музокаралар столига ўтказишга» чақирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Сурия ҳукуматини ИШИДни ташкил қилишда айблаганди.

Мавзуга оид