Макрон Франция АҚШ вассали эмаслигини айтди
АҚШ ва Франция тарихий иттифоқдошлар ҳисобланишади, бир иттифоқдош бўлиш вассал бўлишни англатмайди. Бу фикрни Франция президенти Эммануэль Макрон билдирди.
“АҚШ тарихий иттифоқдошимиз ҳисобланади ва шундай бўлиб қолади. У билан барча хатарларни зиммамизга оламиз, у билан энг мураккаб операцияларни ўтказамиз. Бироқ иттифоқдош бўлиш вассал бўлишни англатмайди”, деб айтган Макрон Европа армиясини ташкил этиш ғоясига изоҳ бериш вақтида.
“АҚШ НАТОдаги иттифоқдошимиз. Бироқ мен президент сифатида фуқароларимизга “Сизнинг барча хавфсизлигингизни АҚШ қўлига топширмоқчиман” деб айта оламанми? Йўқ, чунки бизнинг суверенитет ва Европа суверенитетига ишонаман. Бу нимани англатади? Бу менинг вазифам сизни ҳимоя қилиш, армиямиз фуқароларимизни ҳимоя қилишидан иборатлигини англатади”, деб қўшимча қилган Макрон.
Унинг таъкидлашича, киберхавфсизлик, киберҳужумларга қарши курашда, ер, сув, ҳаво ва фазода мустақилликка эга бўлиш лозим.
“Буни амалга ошириш учун биз тобе бўлмаслигимиз керак, жумладан АҚШдан. Баъзи соҳаларда биз жуда тобемиз ва бу яхшимас”, теб таъкидлаб ўтган Франция етакчиси.
Аввалроқ Макрон АҚШга тобе бўлмаган “умумевропа армиясини” ташкил этиш ғоясини таклиф қилганди. Франция президенти айни вақтда Европа унинг ички жараёнлари ва киберҳудудига кўплаб аралашувларга тўқнаш келаётганини қайд қилиб ўтган. У, шунингдек, Европа Иттифоқи Хитой, Россия ва АҚШдан ҳимоя қилиниши лозимлигини қўшимча қилган.
Бироқ АҚШ президенти Дональд Трамп Макроннинг умумий армия тузиш таклифини танқид остига олганди.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
20:58 / 12.11.2024