Жаҳон | 08:52 / 16.11.2018
21874
1 дақиқада ўқилади

Абэ Путинга Курил ороллари бўйича ваъда берди

Фото: asahichinese-f.com

Япония бош вазири Синдзо Абэ Россия президенти Владимир Путинга Курил ороллари япон томонига бериладиган бўлса, унда у ерда АҚШ ҳарбий базалари жойлаштирилмаслигига ваъда берди. Бу ҳақда Asahi Shimbun газетаси хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, Абэ ва Путин ўртасидаги суҳбат Сингапурдаги АСEАН саммитида бўлиб ўтган.

Нашрдан эслатишларича, 1956 йилда имзоланган Қўшма совет-япон декларациясига кўра, агар томонлар тинчлик тўғрисидаги келишувни имзоласа, унда Япония Хабомаи ва Шикотан оролларига эга бўлади.

Нашрнинг юқори лавозимли манбалари хабарига кўра, Япония ва АҚШ ўртасидаги келишувларга мувофиқ, америкалик ҳарбийлар бутун мамлакат ҳудуди бўйлаб жойлашиши мумкин. Бироқ, уларнинг қўшимча қилишича, Япониядан махсус рухсат олмасдан АҚШ ҳарбий кучлари мамлакатдаги ўз иштирокларини кучайтира олмайдилар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония киберхавфсизлик вазири компьютердан фойдаланмаслигини айтганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид