Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Асқар Мамин: Қозоғистон ва Ўзбекистон ўзаро савдо айланмасини 5 млрд долларга чиқаради
2018 йил якунларига кўра, Ўзбекистон-Қозоғистон ўртасидаги ўзаро савдо айланмаси 2018 йил шу давригача 2 млрд доллардан ошди. Бу ўтган йилга нисбатан 40 фоизга кўп демакдир. 2020 йилга келиб бу рақамни 5 млрд долларга етказиш борасида барча чоралар кўрилади. Қозоғистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Мамин Чимкентда бўлиб ўтган Ⅰ Ўзбекистон-Қозоғистон минтақалараро форуми доирасида шундай баёнот берди, деб хабар қилмоқда KUN.UZ мухбири.
«Қозоғистонда Ўзбекистон йили муносабати билан кўплаб тадбирлар ўтказилди. Мамлакатларимиз ўртасида савдо айланмаси кўрсаткичлари борасида ижобий ўсиш кузатилмоқда. Хусусан, бу йил икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси 2 млрд АҚШ долларидан ортиқни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 40 фоиз кўпдир. Салоҳият бор ва биз ишлашда давом этамиз. 2020 йилга келиб биз бу рақамни 5 млрд долларга етказишга ҳаракат қиламиз», - Асқар Мамин.
15 ноябрь куни Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида Қозоғистонда Ўзбекистон йили якунланишига бағишланган йирик анжуман бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон бош вазирининнг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов раҳбарлигидаги икки юздан ортиқ кишидан ташкил топган делегация иштирок этди. Қолаверса, форум ишини ёритиш мақсадида Ўзбекистоннинг давлат ва нодавлат ОАВ вакиллари ҳам таклиф этилди.

Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026