Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чехияда можаро. Бош вазирнинг ўғли сиёсий инқирозга сабабчи бўлди
Чехия президенти Милош Земаннинг маълум қилишича, яна бош вазир Андрей Бабишга ҳукуматни шакллантириш учун ваколатлар беришга тайёр. Бу агар парламент унга ўғлининг Қримда отаси қўлида ишлаган одамлар томонидан ноқонуний ушлаб турилганига доир баёнотлари билан боғлиқ можаро туфайли ишончсизлик билдирса, юз беради. Бу ҳақда Novinky хабар қилмоқда.
«Агар, менинг умидларимга қарамай, ҳукуматга ишончсизлик билдирилса, унда Андрей Бабишнинг истеъфосидан кейин мен унга ҳукуматни шакллантириш ҳақида айтаман. Менда иккита уриниш бор. Конституция истеъфодаги ҳукумат бир неча ой давомида бошқаришига ваколат беради, кейин эса баъзи шахслар тинчиб қолади», - деди Земан.
Шу тариқа, у 23 ноябрь куни Чехия парламентида Бабиш ҳукуматига ишонч бўйича овоз бериш режалаштирилган жараённи изоҳлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чехия бош вазирининг ўғли Қримда ушлаб турилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:14 / 27.05.2026
Чехиялик фуқаро Eurojackpot лотереясида 120 млн евро ютди
22:01 / 26.05.2026
Украинага ёрдам берувчи давлатлар коалицияси икки баробар қисқаргани маълум бўлди
20:20 / 01.05.2026
Ўзбекистон Чехиядан 10 та электропоезд сотиб олади
14:36 / 30.04.2026