Ўзбекистон | 13:05 / 16.11.2018
15767
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга туристик мақсадда қанча хорижлик келгани маълум бўлди

Фото: KUN.UZ

2018 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга 4,6 миллион хорижий фуқаро кириб келди, дея хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.

Уларнинг 327,2 минг нафари сафар мақсади сифатида туризмни кўрсатган - 52,4 фоизи эркаклар ва 47,6 фоизи аёллар. Уларнинг ярмидан кўпи (50,8%) 31-55 ёшдаги кишилардир.

Шу тариқа, Ўзбекистонга кириб келган барча хорижлик фуқароларнинг 7 фоизи сафар мақсади сифатида сайёҳликни кўрсатган. Кўпчилик (72%) мамлакатга қариндошларини кўриш мақсадида ташриф буюрган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Қозоғистон учинчи мамлакатлар фуқаролари учун ягона виза жорий этиши мумкин экани хабар қилинганди.

Икки томонлама аҳдлашув асосида учинчи мамлакатлар учун Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг ягона кириш визасини жорий этиш, кейинчалик бошқа мамлакатларни иштирок этиш учун таклиф қилиш масаласини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид