Жаҳон | 08:10 / 17.11.2018
13089
2 дақиқада ўқилади

Қаҳва можароси. Дунёда янги блок ташкил этилиши мумкин

Фото: AP

Гондурас президенти Хуан Орландо Эрнандес Ибероамерика саммитининг йиғилиши давомида қаҳва ишлаб чиқарувчилар блокини ташкил этиш ниятида эканини маълум қилди. Бу маҳсулот учун жаҳон бозорларида «адолатли» нархни таъминлаш учун керак, деб хабар беради РИА Новости.

Хуан Орландо Эрнандес
Фото:  AFP 2018 / RODRIGO ARANGUA

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда қаҳва бозорида салбий ҳолат мавжуд, шунинг учун қаҳва ишлаб чиқарувчилар ва соҳадаги кўплаб ходимлар жиддий зарбаларга дуч келди.

«Гондурас қаҳва каби муҳим маҳсулотга нисбатан анча адолатли нархни ҳимоя қилиш учун мамлакатлар, компаниялар ва ишлаб чиқарувчилар блокини яратиш мақсадида «салиб юришлари»ни бошлаяпти», - дея маълум қилди Эрнандес.

Гондурас қаҳва ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги етакчи ўнталикка киради. Таъкидланишича, сўнгги йилларда ушбу маҳсулот нархининг пасайиши глобал қаҳва ишлаб чиқарувчиларга қаттиқ таъсир қилди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қаҳванинг янги фойдаси аниқланганди.

Мавзуга оид