Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда шахмат бўйича ўсмирлар ўртасидаги Ғарбий Осиё чемпионати бошланди
Тошкентдаги "International Hotel Tashkent" меҳмонхонасида шахмат бўйича ўсмирлар ўртасидаги Ғарбий Осиё чемпионати старт олди.

Чемпионатда минтақанинг 11 мамлакатидан келган 300 нафар спортчи иштирок этмоқда. Мусобақа доирасида 6, 8, 10, 12, 14, 16, 18 ва 20 ёшли бўлган ўғил-қизлар ўз ёш тоифаларида куч синашяпти.
Мусобақа ғолиб ва совриндорларига халқаро гроссмейстер, халқаро тоифадаги уста ва ФИДЕ устаси каби унвонлар берилади.
Мазкур минтақа биринчилигида Ўзбекистон шарафини турли йўналишларда жаҳон чемпионлари Нодирбек Ёқуббоев, Ҳумоюн Бекмуродов, Афруза Ҳамдамова, жаҳон ва Осиё чемпионатлари совриндорлари Абдималик Абдисалимов, Баҳора Абдусатторова, Ортиқ Ниғматов, Олмос Раҳматуллаев ва бошқа иқтидорли шахматчилар ҳимоя қиладилар.




Мавзуга оид
14:23 / 14.07.2026
Собиқ онкология шифохоналари ҳудуди ҳозир қанақа ҳолатда?
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026