Жаҳон | 14:31 / 17.11.2018
35633
1 дақиқада ўқилади

Трамп хатога йўл қўйганини тан олди

Фото: Christian Hartmann / AFP - Getty Images

АҚШ президенти Дональд Трампнинг тан олишича, Фахрийлар кунида Арлингтон миллий қабристонидаги маросимда қатнашмай, хатога йўл қўйди. Бу ҳақда Mediaite хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Трамп ўз хатоларини жуда камдан-кам ҳолларда тан олади.

«Мен буни қилишим керак эди», - дея таъкидлаб ўтди у Fox News телеканали журналисти билан суҳбатда.

Бироқ, АҚШ етакчисининг қўшимча қилишича, давлат ишлари билан жуда ҳам банд бўлган. Шундан кейин мухбир таъкидлаб ўтди: «Аммо бу - Фахрийлар куни», бунга эса Трамп шундай жавоб қайтарди: «Буни мен қилишим керак эди».

Президентнинг хабар беришича, эртаси куни у Париждаги Америка қабристонида нутқ сўзлади ва у ердан кеч қайтди, шундан кейин мамлакатдаги муҳим масалалар билан шуғулланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин Трамп билан эришилган келишув ҳақида гапирганди.

Мавзуга оид