Ўзбекистон фуқароси ҳамюртининг икки ойлик чақалоғини ўғирлаб кетди
Ўзбекистонлик касал чақалоқнинг биологик онаси ўз ватандошини кўрсатмоқда, ҳужжатларга кўра у қиз фарзандни дунёга келтирган.
«Конкретно» нашрига кўра, 16 ноябрь куни Ўзбекистоннинг 24 ёшли фуқароси Москва тумани полициясига мурожаат қилган. Унинг сўзларига кўра, 20 сентябрь куни Орджоникидзе кўчасидаги туғуруқхонада қиз фарзандни дунёга келтирган. Рўйхатдан ўтмагани ва оқибатлардан қўрққани туфайли аёл 36 ёшли ватандошининг ҳужжатларидан фойдаланган. Ҳар икки аёлнинг ташқи қиёфаси жуда ўхшашдир.
Дунёга келган қиз касал экани аниқланди: юрак пороги. Чақалоқни Авангард кўчасидаги 1-сонли болалар шифохонасига олиб боришган. Биологик онанинг сўзларига қараганда, 14 ноябрь куни эрталаб ҳамюрти касалхонага келиб, болани жонлантириш бўлимидан олиб кетган. Унга рад жавоби беришнинг иложи бўлмаган: сабаби ҳужжатлар бўйича айнан у чақалоқ онасидир.
Таъкидланишича, ҳозирги пайтда гумонланувчи ва боланинг қаерда экани аниқлаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Петербургда ўзбекистонлик аёл суд қилиниши, у ўз фарзандини сотиб юборгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
11:47
Москвада чақирилувчиларга Россиядан чиқиб кетиш тақиқлангани ҳақида хабар берилди
19:24 / 27.10.2024
Москвада хорижлик мигрантлар учун патент нархи қарийб 20 фоизга ошади
12:56 / 25.10.2024
Германиянинг Москвадаги элчиси РФ ТИВга чақирилди
12:12 / 28.09.2024