00:48 / 18.11.2018
9658

Миллатлар Лигаси. Швеция сафарда Туркияни мағлуб этди ва бошқа натижалар

Миллатлар Лигасида 5-тур ўйинлари давом этмоқда.

Швеция сафарда Туркия билан беллашиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу натижа Россия терма жамоасининг гуруҳдаги ғалабасини ортга сурди. Айни пайтда Россияда 7 очко ва Швецияда 4 очко бор. Гуруҳда ким ғолиб чиқиши ушбу жамоаларнинг Стокгольмдаги баҳсидан сўнг аниқланади.

Озарбойжон ўз уйида Фарер оролларини 2:0 ҳисобида енгди. Мальта Косовога 0:5 ҳисобида ютқазди.

Миллатлар Лигаси, 5-тур 
17 ноябрь

Мальта – Косово 0:5
Голлар: 0:1 – 15 Мурики, 0:2 – 70 Кололи, 0:3 – 78 Авдияй, 0:4 – 80 Авдияй, 0:5 – 86 Рашица. 

Туркия – Швеция 0:1
Гол:
 0:1 – 71, пенальти Гранквист. 

Озарбойжон – Фарер ороллари 2:0
Голлар:
 1:0 – 18 Назаров, 2:0 – 28 Мадатов.

Top