У бу ҳақда Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги элчиси Дилёр Ҳакимов билан учрашув чоғида маълум қилди, деб хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
“Учрашувда Ўзбекистон-Eвропа молиявий ҳамкорлиги бўйича олдинда турган чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Хусусан, томонлар Ҳадли келишувни (Вашингтон, 2017 йил октябрь) амалга ошириш давомида ЕИБнинг Ўзбекистондаги истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда 2018 йил 5 октябрда Парижда имзоланган 200 миллион евро маблағ ажратиш тўғрисидаги битимни амалга оширишнинг ҳозирги ҳолати тўғрисида фикр алмашдилар”, дейилади хабарда.
EИБ делегациясининг бўлажак инвестиция форумидаги иштироки мавзуига тўхталар экан, томонлар сайёҳлик у билан боғлиқ барча инфратузилмани (транспорт, ижтимоий соҳа, хизматлар ва ҳ.к.) ривожлантиришга тўғридан-тўғри ва жуда муҳим иқтисодий таъсир кўрсатишини ва натижада уни ҳар қандай мамлакат иқтисодиётининг юқори даромадли соҳасига айлантиришини тасдиқладилар.
Васил Худак ушбу форум ишида унинг бевосита раҳбарлигидаги ваколатли делегация қатнашишини тасдиқлади.
Хабарда айтилишича, учрашув давомида ЕИБ Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришга ишонч билан қараши қайд этилди. Хусусан, яқин вақт ичида аниқ лойиҳаларни амалга ошириш учун ҳужжатларни ишлаб чиқиш жараёни давом этади. Бу ишда бошқа халқаро молия институтлари ва кўп томонлама ҳамкорлар ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Учрашувда шунингдек, EИБ бошқарувчи маслаҳатчиси Умберто дел Панта, Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича кредит операциялари бўлими бошлиғи Лионел Рапаэль иштирок этди.











