Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа инвестиция банки Жиззахдаги янги автомобиль заводи қурилишига сармоя ажратди
Европа инвестиция банки (ЕИБ) «Жиззах» эркин иқтисодий зонасида қурилиши давом этаётган Uzbekistan Peugeot Citroёn Automotive заводига 60 миллион евро сармоя киритишни маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Ахборот хизматининг хабар қилишича, 20-22 май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюрган Вазил Худак бошчилигида ЕИБ делегацияси ва «Ўзавтосаноат» вакиллари ўртасида, Ўзбекистондаги автосаноат соҳасини ривожлантириш учун, PSA Peugeot Citroën билан амалга оширилаётган лойиҳа сармоялаштирилиши бўйича келишув имзоланган.
Маълум қилинишича, ЕИБ умумий инвестицияси қарийб 130 млн. еврога тенг деб қайд этилган лойиҳага 60 миллион евро сармоя киритишни режалаштирмоқда.
Қурилиши режалаштирилаётган қўшма корхонада йилига 16 000 та автомобиль ишлаб чиқарилиши назарда тутилган.
Мавзуга оид
08:39 / 18.03.2026
Жиззахда кластер фермерларни “ютиб юборяпти” - ҳисоб ҳозирча 195:0
18:06 / 17.03.2026
Жиззах ва Андижонда ЙПХ ходимлари қўлга олинди
17:47 / 17.03.2026
Жиззахдаги хусусий боғчада бассейнга чўкиб ўлган бола иши бўйича ҳукм ўқилди
20:37 / 16.03.2026